Жонсон истеъфога чиқиш ҳақида “оғриқли” баёнот берди

Олам

image

Аввалроқ, Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон истеъфога чиқишга рози бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 7 июль куни Жонсон Даунинг-стрит, 10-уй – Бош вазир офисида истеъфога чиқиш ҳақида “оғриқли” баёнот берди.

“Мен дунёдаги энг яхши ишдан воз кечаётганимдан нақадар афсусда эканлигимни билишингизни истайман. Узоқ муддат давомида барча-барчасига сабр-тоқат қилиб келган Керри ва фарзандларимизга, оиламнинг барча аъзоларига миннатдорлик билдирмоқчиман”, дея таъкидлади у.

Шунингдек, Жонсон истеъфоси ҳақида эълон қилар экан, украиналикларга мурожаат қилди ва у кетгач ҳам Британия Украинага ёрдам беришда давом этишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Борис Жонсон ҳукмрон партиянинг янги раҳбари сайланмагунча Бош вазир вазифасини бажаришда давом этади.

Маълумот учун, Ички ишлар вазири Прити Пател, Ташқи савдо котиби Энн-Мари Тревельян, Бизнес, энгергетика ва саноат стратегияси вазири Квази Квартенг, Транспорт вазири Грант Шэппс ва янги Молия вазири Надим Захави Бош вазирни истеъфога чиқишга ундади, бироқ Жонсон уларга ўз лавозимини тарк этмаслигини айтди.

Жориий йилнинг 5 июль куни эса Буюк Британия Ҳукуматидаги икки вазир Риши Сунак, Соғлиқни сақлаш вазири Сажид Жовид, шунингдек Таълим вазири ўринбосари Уилл Квинс ҳамда Англия ва Уэльс Бош прокурори ўринбосари Алекс Чак Бош вазир Борис Жонсон билан боғлиқ бир қатор можаролар фонида истеъфога чиққанди. Сўннги маълумотларга кўра, истеъфога чиққан британиялик сиёсатчиларнинг сони 50 дан ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Борис Жонсон

Баҳолаганлар

398

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг