Сен энди бобосан – Фьюри Кличко ҳақида
Спорт
−
15 Январь 2022
4713Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони британиялик Тайсон Фьюри Александр Усикни ҳимоя қилаётган Владимир Кличкога жавоб қайтарди.
“Афсуски, кимдир сен бўла олмайди. Энди сен бобосан, Усик билан иккингиз менга ўхшаган одамни ҳеч қачон енга олмайсиз”, дейди Фьюри.
Фьюри яқинда Усикни стероидларни (қувватлантирувчи дорилар) қўллашда айблаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Фьюри сўнгги жангини 2021 йилнинг 11 октябрь куни америкалик Деонтей Уайлдерга қарши ўтказиб, 11-раундда уни нокаутга учратган эди.
“Доктор болғачи” эса 2017 йил апрель ойида Энтони Жошуага (24-2) қарши рингга кўтарилган ва 11-раундда нокаут эвазига мағлуб бўлган. Шундан сўнг, фаолиятини якунлаганини маълум қилган эди.
Маълумот учун, 2017 йилда фаолиятини якунлаган 45 ёшли Владимир Кличко 2021 йилнинг 15 декабрь куни спарринг жанги ўтказган эди. Украиналик боксчи 45 ёшида супер оғир вазн тоифасида энг кекса жаҳон чемпионига айланган Жорж Форманнинг рекордини янгилаш учун боксга қайтиши мумкинлигини бир неча бор таъкидлаган.
LiveБарчаси