Сайёрадаги энг баланд темирйўл кўприги очилди

Олам

image

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди мамлакат шимолидаги Жамму ва Кашмир вилоятида Ченаб дарёси устидаги дунёдаги энг баланд темирйўл кўпригида ҳаракатни очди. Бу ҳақда “Hindustan Times” газетаси хабар берди.

“Жамму ва Кашмирни Ҳиндистоннинг қолган қисми билан биринчи марта темирйўл орқали боғлайдиган Ченаб дарёси устидаги кўприк минтақада транспорт инфратузилмаси ва туризм индустриясини ривожлантиришга ёрдам беради. Бу буюк воқеа Ҳиндистон халқининг бирлиги ва иродасини ифодалайди”, деди Моди.

Ҳимолай тоғлари этакларида Ченаб дарёси устида қурилган кўприк узунлиги 1,3 км бўлиб, унинг марказий қисми 467 метр, дарё юзасидан 359 метр баландликда жойлашган бўлиб, у сайёрадаги энг баланд темирйўл кўприги ҳисобланади.

Янги кўприк Кашмирда кам учрайдиган зилзилаларга, шунингдек, 74 м/с гача бўлган шамолга бардош бера олади.

Кўприкни қуриш учун дунёдаги энг узун деб тан олинган ноёб кабель кранидан фойдаланилган. Лойиҳанинг қиймати тахминан 160 миллион долларни ташкил этди.

Ташриф давомида Моди, шунингдек, Кашмир шаҳарларини Ҳиндистоннинг бошқа қисмлари билан боғлайдиган Удҳампур–Сринагар–Барамулла темирйўл линиясини ҳам очди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Нарендра Моди темирйўл кўприги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг