Сайёра Хўжаева Сардоба фожиасининг чайлаларда яшаётган жабрланувчиларини бориб кўрди
Жамият
−
13 Октябрь 2020
15672Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги Беш юз қишлоғида Сардоба тошқинидан зарар кўрган одамлар чайла ва яримвайрона уйларда яшашга мажбур бўляпти. Бу ҳақда Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Хўжаева Facebook`даги саҳифасида маълум қилди.
Сайёра Хўжаеванинг маълум қилишича, у Болалар омбудсмани Алия Юнусова билан Сардоба сув омбори тошишидан зарар кўрган ҳудудларга бориб, аҳоли билан учрашган.
“Оқолтин туманининг Беш юз номли қишлоғидаги ахволини ўргандик. Расмларни кўриб ўзларингиз хулоса чиқараверинглар! Аҳоли билан гаплашганда қўп нарсалар аниқланди, зўравон ва ўзбошимча Бахтиер Холқўзиев - оқсоқоллар кенгаши раисининг қилиқларию солиқчиларнинг ўйинлари”, дейди Хўжаева.
У Коррупцияга қарши курашиш агентлигига Сардоба ишлар талайгина эканини таъкидлаб ўтган. Хўжаева уйлар ҳам уруғ-аймоқчилик асосида тарқалаётганини қўшимча қилган.
Шу ерда Акмал Бурҳонов Агентлигига иш бошдан ошиб ётибди экан, чунки у рахбарлар ўз билганидан қолмасдан, уй жойларни тақсимлашда, биринчи галда қариндош уруғларига, Озода Нурсаидовадан хам квартирани, муҳтож бўлмаган қизига олиб берган. Халқ, депутатларидан хам, жуда норози! Албатта, биз қўрганларимизни қоғозга тушириб керакли жойларга тақдим этамиз, аммо барибир битта савол қийнайди, қачон айрим рахбарларга инсоф кирар экан?”, дея таассуротлари билан бўлишган Сайёра Хўжаева.
LiveБарчаси