Сайлов комиссияси қароридан норозилар судга шикоят қилиши мумкин – Олий суд раиси

Жамият

Кеча, 24-октябрь куни Ўзбекистон ҳаётида энг муҳим сиёсий жараён Президент сайлови бўлиб ўтди. Бугун, 25 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, фуқаролар Сайлов комиссияси қарори устидан судга шикоят қилиши мумкин. Белгиланган тартибга кўра, фуқаролар қарор қабул қилинганидан кейин 5 кун ичида ёзма ва электрон шаклда, шунингдек чет давлатда туриб ҳам мурожаат қилишига ва судларнинг ахборот тизими орқали дарҳол рўйхатга олиниши учун шароит ва имкониятлар мавжуд. Бу ҳақда Олий суд раиси Козимжон Комилов МСКда ташкил этилган брифингда маълум қилди.

Қайд этилишича, бундай тартиб албатта кузатувчиларга ҳам таалуқли бўлиб, улар ҳам судларга ариза ёки шикоятларни умумий тартибда беришлари мумкин.

Олий суд раисининг маълум қилишича, ҳозиргача Марказий сайлов комиссияси ва ҳудудий сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан маъмурий судларга мурожаат тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни ўтказилган сайловда жами сайловчиларнинг 16 миллион 36 минг 914 нафари ёки 80,8 фоизи ўз овозини берган.


Мақола муаллифи

Теглар

МСК

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг