Грузияда МСК раҳбарига бўёқ сепилиши бўйича жиноят иши очилди
Олам
−
16 Ноябрь
5346Грузияда бугун, 16 ноябрь куни мухолифатчи Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Гиоргий Каландаришвилига қора бўёқ сепгани учун жиноий иш очилди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
“Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва унинг давомида барча тегишли текширув ишлари қилинади”, дейилади хабарда.
Текширув Грузия Жиноят кодексининг 118-моддаси (қасддан соғликка камроқ оғир зарар етказиш) асосида амалга оширилади. Ушбу модданинг энг юқори жазоси тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.
Ҳодиса бугун, 16 ноябрь куни парламент сайловининг якуний натижалари сарҳисоб қилинган Марказий сайлов комиссиясининг йиғилишида юз берган. Мухолифат вакили Давид Киртадзе Каландаришвилига яқинлашиб, уни “мамлакатни Россия томон сургани учун” “қора доғ” деб атади ва унинг устига қорамтир суюқлик сепди. Шундан сўнг комиссия аъзолари ўртасида жанжал келиб чиққан ва мажлисни тўхтатишга тўғри келган.
Кейин овоз бериш натижалари тасдиқланди. Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси 53,93 фоиз овоз тўплаб, парламентдаги 150 ўриндан 89 тасини олган.
Сайловларнинг ўзи 26 октябрь куни бўлиб ўтди. Мухолифат ўшанда ҳам уларнинг дастлабки натижаларини тан олмади ва мамлакатда норозилик намойишлари бошланди.