Савдо уруши: Хитойда АҚШ товарлари учун янги божлар кучга кирди

Олам

image
Канада АҚШ устидан ЖСТга шикоят қилди north_east

Канада АҚШ устидан ЖСТга шикоят қилди

Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп ташаббуси билан АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо уруши авж олмоқда. Бугун, 10 март куни Хитойнинг АҚШ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига янги тарифлари кучга кирди. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.

Американинг бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига 10-15 фоиз миқдорида жарима солинди. Бу Хитойдан АҚШга импорт қилинадиган товарларга тарифларнинг навбатдаги оширилишига жавобан амалга оширилди.

Февраль бошидан бери АҚШ Хитой импортига 10 фоизлик бож қўйган, ўтган ҳафта эса бу 20 фоизга оширилган. Бунга жавобан Хитой Қўшма Штатлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига янги божлар эълон қилди.

Хитой Молия вазирлиги маълумотларига кўра, қўшимча 15 фоизлик божлар АҚШдан товуқ, буғдой, маккажўхори ва пахта импортига нисбатан қўлланилади. Жўхори, соя, чўчқа гўшти, мол гўшти, балиқ, мева, сабзавот ва сут маҳсулотларига 10 фоизлик бож қўйилади.

10 мартгача жўнатилган ва Хитойга 12 апрелгача етиб борадиган товарларга янги божлар таъсир қилмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой бож савдо уруши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг