Хитой Трампнинг бож сиёсатига жавоб қайтарди
Олам
−
04 Март 2025 15688 2 дақиқа
Хитой АҚШ Президенти Дональд Трампнинг бож тарифлари сиёсатига жавобан 10 мартдан бошлаб Америка қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига қўшимча 10-15 фоиз бож жорий қилади. Бу ҳақда Хитой Савдо вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, қўшимча 15 фоиз бож товуқ гўшти, буғдой, маккажўхори ва пахта маҳсулотларига татбиқ этилади. Сорго, соя дуккаги, чўчқа ва мол гўшти, балиқ маҳсулотлари, мева, сабзавот ҳамда сут маҳсулотларига эса 10 фоизлик бож жорий қилинади.
Шунингдек, Хитой “мамлакат хавфсизлиги ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида” АҚШнинг 15 та компаниясини экспорт назорати рўйхатига киритди.
Савдо вазирлиги маълумотига кўра, ушбу рўйхатга киритилган субъектлар Хитойнинг миллий хавфсизлиги ва манфаатларига таҳдид солмоқда. Шунинг учун ушбу компанияларга икки томонлама фойдаланиш мумкин бўлган маҳсулотларнинг Хитой етказиб берувчилари томонидан сотилиши тақиқланади.
Санкциялар рўйхатига қуйидаги компаниялар киритилди – Leidos, Gibbs&Cox, IP Video Market Info, Sourcemap, Skydio, Rapid Flight, Red Six Solutions, Shield AI, HavocAI, Neros Technologies, Group W, Aerkomm, General Atomics Aeronautical Systems, General Dynamics Land Systems ва Aero Vironment.
Бундан ташқари, яна 10 та Америка компанияси “ишончсиз ташкилотлар” рўйхатига қўшилди. Хитой ҳукумати ушбу чекловларни “миллий суверенитет, хавфсизлик ва ривожланиш манфаатларини ҳимоя қилиш” мақсадида кенгайтирганини билдирган.
Ушбу чекловлар қуйидаги компанияларга таъсир қилади – TCOM, Stick Rudder Enterprises, Teledyne Brown Engineering, Huntington Ingalls Industries, С3 AeroDefense, Cubic Corporation, TextO, ACT1 Federal, Exovera ва Planate Management Group.
Ушбу компанияларга Хитойда бизнес юритиш, янги инвестициялар киритиш тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дональд Трамп Хитойдан импорт қилинадиган товарларга божхона тарифларини 10 фоиздан 20 фоизга оширгани хабар қилинганди. Трамп бунга сабаб сифатида Пекиннинг Қўшма Штатлардаги наркотрафик муаммосига қарши курашда етарли чора-тадбирлар кўрмаганини кўрсатмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025