Саудиядаги муқаддас жойларда расмга олиш тақиқланиши рад этилди

Олам

image

Аввалроқ, бир қанча нашрлар Макка ва Мадинадаги икки муқаддас масжидда фото ва видеотасвирга олиш тўлиқ тақиқланиши ҳақида ёзган эди, бироқ ушбу хабарлар тасдиқланмади. Бу ҳақда “The Islamic Information” хабар берди.

Хабарларда Маккадаги Масжид ал-Ҳарам ва Мадинадаги Масжид ан-Набавийда мобил телефонлар, профессионал камералар ва бошқа ёзув қурилмалари ёрдамида суратга олиш тақиқланиши, ушбу тартиб 2026 йилги Ҳаж мавсумидан кучга кириши айтилган эди, лекин Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги ёки бошқа бирор давлат органи томонидан бундай тақиқ ҳақида ҳеч қандай расмий маълумот берилмагани маълум бўлди.

Расмий манбалар икки муқаддас масжидда тасвирга олишга оид янги чекловлар жорий этилмаганини тасдиқлаган. Амалдаги қоидалар – ибодат қилувчиларга ҳалал бермаслик ва ҳурматни сақлашга чақирувчи талаблар Ҳаж ва Рамазон ҳамда бошқа барча мавсумларда ўз кучида қолмоқда.

Ҳокимият вакиллари бундай ёлғон даъволар вақти-вақти билан интернетда пайдо бўлишини, айниқса, зиёратчилар кўпаядиган даврларда тез тарқалишини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда “Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга туширилгани ва у орқали фуқаролар онлайн тарзда зиёратга навбатга ёзилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Макка Мадина Саудия расмга олиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг