Саудиядаги муқаддас жойларда фото ва видеога олиш тақиқланади
Олам
−
09 Декабрь 2029 1 дақиқа
Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги Макка ва Мадинадаги икки муқаддас масжидда фото ва видеотасвирга олишни тўлиқ тақиқлайди. Бу ҳақда вазирликка таяниб, “Arabi portal” хабар берди.
Янги тартибга кўра, Маккадаги Масжид ал-Ҳарам ва Мадинадаги Масжид ан-Набавийда мобил телефонлар, профессионал камералар ва бошқа ёзув қурилмалари ёрдамида суратга олиш тақиқланади. Маълумотларга кўра, ушбу кўрсатма 2026 йилги Ҳаж мавсумидан кучга киради.
Ҳаж ва Умра вазирлигининг билдиришича, тақиқнинг сабаби – зиёратчиларнинг хатти-ҳаракати ва Ҳарамдаги гавжум пайтларда юзага келаётган муаммолар. Суратга олиш ибодат вақтларида кечикишларга, муҳим ибодат жойларидаги тиқилишларга ва шахсий ҳудуднинг бузилишига сабаб бўлмоқда.
Вазирлик тақиқнинг мақсади зиёратчиларни ибодат вақтида тўлиқ диққат жамлай олишларини таъминлаш эканини маълум қилган. Вазирлик расмийсининг айтишича, ушбу чорани жорий этиш маҳаллий маъмуриятлар ва халқаро делегацияларнинг ўсиб бораётган хавотирлари фонида ибодат вақтида безовталикни бартараф этиш ҳамда зиёратчилар учун хавфсиз ва тартибли муҳит яратиш учун қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда “Ҳаж ва Умра ягона портали” ишга туширилгани ва у орқали фуқаролар онлайн тарзда зиёратга навбатга ёзилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь