Саудия шаҳзодаси АПЛдаги жамолардан бирини сотиб олмоқчи

Олам

image

Саудия Арабистонининг меросхўр шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмонга тегишли инвестиция фонди Англия премьер-лигасининг “Ньюкасл Юнайтед” жамоасини сотиб олишни ният қилмоқда. Бу ҳақда The Sun нашри хабар берган.

Нашр берган хабарга кўра, келишув суммаси 340 миллион фунт стерлингни ташкил этади. Жамоани сотиб олиш келишувларида британиялик молиячи Аманда Стейвли бошчилигида инвесторлар гуруҳи иштирок этади. Маълум қилинишича, шартнома бир неча ҳафталардан сўнг имзоланиши мумкин.

2019 йил “Ньюкасл Юнайтед”ни шайх Ҳолид бин Зайид ал-Наҳайян сотиб олмоқчи бўлганди. Аммо музокаралар боши берк кўчага кириб қолгани сабаб тўхтатилган эди.

Маълумот ўрнида, 24-турдан кейин “Ньюкасл Юнайтед” АПЛда 14-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа шу кунга қадар чемпионатда 30 очко жамғарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Муҳаммад бин Салмон Ньюкасл Юнайтед

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг