“Қора шаҳзода” АҚШга 1 трлн доллар сармоя киритишга ваъда берди
Олам
−
19 Ноябрь 2025 5028 1 дақиқа
Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон мамлакати АҚШ иқтисодиётига киритилаётган инвестицияларни 600 миллиард доллардан 1 триллион долларгача оширишга ваъда берди. Бу ҳақда у кеча, 18 ноябрь куни Оқ уйда АҚШ Президенти Дональд Трамп билан бўлган музокаралар чоғида сўз очди.
“Демак, сиз ҳозир менга 600 миллиард доллар энди триллион бўлади демоқдасиз? Хўш, бу менга жуда ёқди”, дея уни қўллаб-қувватлаган Трамп.
Муҳаммад бин Салмоннинг айтишича, Саудия Арабистони АҚШ билан технология, сунъий интеллект, материаллар, магнитизм ва бошқа соҳаларда келишувлар имзоламоқда.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг май ойида АҚШ ва Саудия Арабистони икки давлат ҳамкорлиги тарихидаги энг йирик иқтисодий келишувни имзолаган эди. Томонлар 600 миллиард доллардан ортиқ бўлган битимлар ва инвестиция мажбуриятлари пакетига имзо чекди. Ўша пайтда “Axios” нашри Дональд Трампнинг Форс кўрфази давлатлари билан 1 триллион долларлик битим тузиш истаги борлигини ёзган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Оқ уйдаги Овал кабинетда журналистлар билан суҳбатда мамлакатда ишланган F-35 ҳарбий самолётларини Саудия Арабистонига сотиш режаси борлигини маълум қилганди.
Live
Барчаси