Саудия клуби Салоҳ учун 90 миллион евро таклиф қилди – манба

Sport

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ учун 90 миллион евродан кўпроқ тўлашга тайёр. Бу ҳақда журналист Руд Галетти ўз X саҳифасида маълум қилди.

Саудия Арабистони клуби “Ливерпуль”нинг 31 ёшли мисрлик ҳужумчиси учун курашни давом эттирмоқда.

“Ал-Иттиҳод”нинг янги таклифи Салоҳ билан хайрлашишни истамаётган Англия клуби қарорини ўзгартириши мумкин.

Ҳужумчи янги клубида икки мавсумда 180 миллион евро ишлаб олади.

Агар “Ливерпуль” Саудия клуби шартларига рози бўлса, у ҳолда бу ўтиш Саудия лигаси тарихидаги энг қиммат трансферга айланиши мумкин.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends