Саудия клуби Рамосга космик таклиф тайёрламоқда

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби ПСЖнинг испаниялик ҳимоячиси Серхио Рамосга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Cadena Ser” хабар берди.

Манбага кўра, Саудия клуби футболчига йилига 30 миллион евро тўлашга тайёр. Шу билан бирга, саудияликлар таклифни солиқлардан кейин 50 миллионга ошириши мумкин. Футболчининг ПСЖ билан шартномаси 2023 йилнинг ёзида тугайди, шунинг учун у бошқа клубга текинга ўтиши мумкин.

Рамос ПСЖда 2021 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. “Transfermarkt” портали унинг қийматини 6 миллион еврога баҳоламоқда.

37 ёшли футболчи жорий мавсумда ПСЖ сафида барча турнирларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Серхио Рамос “Ал-Ҳилол”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made