Саудия клуби Анчелоттига “ёғли” таклиф билан чиқди
Спорт
−
30 Апрель 3151 1 дақиқа
Саудия Арабистонининг номи ошкор этилмаган футбол клуби Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелоттига 50 миллион евролик шартнома таклиф қилди. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.
Манбага кўра, италиялик мутахассис бу таклифни рад этмайди. “Қаймоқранглилар” устози Бразилия футбол конфедерацияси (CBF) таклифини рад этгани ҳақида хабарлар тарқалди, мураббий айнан Саудияда ишлаш вариантларини кўриб чиқмоқда
Қайд этиш жоиз, Саудиянинг “Ал-Ҳилол” клуби нафақат Анчелоттига, балки “Реал” юлдузи Винисиусга ҳам мўмайгина таклиф билан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анчелотти қачонгача қаймоқранглилар устози сифатида фаолият олиб бориши хабар қилинганди.
Қайд этилишича, Анчелотти клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини ўтказиб, қироллик клубини тарк этади.
Live
Барчаси