Саудия Британия бошчилигидаги қирувчи самолётлар яратиш дастурига қўшилиши мумкин – The Telegraph

Олам

image

Британия Саудия Арабистонининг Италия ва Япония билан биргаликда янги авлод қирувчи самолётларини яратиш лойиҳасида иштирок этиш ҳақидаги илтимосини кўриб чиқяпти. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Қиролликнинг Глобал жанговар ҳаво дастури (GCAP)га қўшилиши 2035 йилгача юқори даражада ривожланган, экспорт қилинадиган қирувчи самолёт ишлаб чиқариш режасини муваффақиятли амалга оширишга ёрдам бериши мумкин.  Айниқса Хитойдан узоқлашиб бораётган Ғарб учун Саудия Арабистони ушбу лойиҳага яхшигина маблағ тикиш имконияти билан аҳамиятлидир.

Саудия Арабистони Қироллиги Буюк Британиянинг стратегик шерикликларидан бири ҳисобланади. 

Financial Times нашрига кўра, Ар-Риёд GCAP'ни молиялаштириш ва потенциал муҳандислик тажрибаси учун миллиардлаб доллар маблағ тикишни ваъда қилиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Лойиҳада иштирок этиши орқали Саудия Арабистони мудофаа технологиялари ва қуроллари ишлаб чиқарувчисига айланиши ва замонавий қуроллар импортчиси "мақоми"дан қутулиб, аксинча экспортчисига айланиши мумкин.

Eurofighter лойиҳасидаги тўрт ҳамкор давлатлардан бири бўлган Германия Ар-Риёднинг ушбу дастурга қўшилишига қарши. 2018 йилда Германия қиролликнинг Ямандаги можародаги иштироки ва журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига жавобан Саудия Арабистонига нисбатан қурол эмбаргосини ​​жорий қилган эди.

Маълумот ўрнида, Саудия Арабистони мудофаа импортига дунёдаги энг катта маблағ сарфлайдиган давлатлардан бири ҳисобланади. Қиролликни асосан Қўшма Штатлар замонавий қурол-яроғ билан таъминлайди. Шунга қарамай, сўнгги йилларда Ар-Риёд ички мудофаа лойиҳаларига миллиардлаб доллар йўналтиряпти.

Шу ҳафта бошида Қироллик Туркиянинг Baykar дрон ишлаб чиқарувчиси билан Саудия ҳудудида учувчисиз самолётларни ишлаб чиқариш ҳақида шартнома имзолади.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Саудия Арабистони қирувчи самолётлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг