Саудия Арабистони коронавирусга қарши кураш учун ярим миллиард доллар ажратди
Олам
−
17 Апрель 2020
3395Саудия Арабистони коронавирус пандемиясига қарши глобал саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион доллар ёрдам кўрсатишга ваъда қилди. Бу ҳақда G20 расмий сайтида маълум қилинган.
“Саудия Арабистони эпидемияга тайёргарлик коалициясига (CEPI) 150 миллион доллар, вакциналар ва иммунизация бўйича глобал альянсга (GAVI) 150 миллион доллар ва бошқа халқаро ва минтақавий тиббиёт ташкилотлари ва дастурларига 200 миллион доллар беради”, дейилади ҳужжатда.
Қироллик, шунингдек, барча давлатлар, нодавлат ташкилотлари, хайрия институтлари ва хусусий сектор вакилларини коронавирус билан курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни молиялаштиришдаги 8 миллиард долларлик бўшлиқни тўлдиришга ёрдам беришга чақирган.
15 апрель куни G20 мамлакатлари Саудия Арабистони томонидан таклиф қилинган камбағал мамлакатларга қарзларни тўлашни кечиктириш режасини тасдиқлади. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ ал-Жадаан G20 молия вазирлари ва марказий банклар раҳбарларининг виртуал учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. У, шунингдек, G20 мамлакатлари коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларига қарши курашиш учун глобал иқтисодиётга 7 трлн доллар ажратганини маълум қилди.
LiveБарчаси