Саримсоқпиёз коронавирусга қарши энг яхши вакцинами?

Саломатлик 13378
image

Коронавируснинг олдини олиш учун турли антибиотикларни ичиш тавсия этилмайди. Иммунитетни кўтарадиган дорилар вирусни ўлдирмайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги санитария-эпидемиология давлат назорати инспекцияси раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабеков маълум қилди.

"Юқумли касалликларнинг олдини олиш, яъни профилактика учун антивирус дориларини ва антибиотикларни ичиш умуман тавсия этилмайди. Бу каби дориларни, қолаверса, иммун тизимини кўтарадиган ҳар-хил дориларни тавсия қилиш – бу умуман нотўғри. Иммун тизимини кўтарадиган дорилар вирусга қарши ҳеч қандай таъсир кучига эга эмас", дейди профессор.

Отабеков, шунингдек, ижтимоий тармоқларда саримсоқпиёз борасида тарқалаётган тавсияларга ҳам ўз муносабатини билдирди.

Профессор саримсоқпиёзни истеъмол қилиш мумкинлигини, лекин бир жиҳатга эътибор бериш кераклигини эслатиб ўтди: яъни саримсоқпиёз бир вақтнинг ўзида антибактериал ёки антивирус препарат эмас. Шуни ҳисобга олган ҳолда, саримсоқпиёзни бошқа кўкатлар билан аралаштирган ҳолда истеъмол қилиш мумкин, деди профессор.

Отабеков Ўзбекистон аҳолисини ижтимоий тармоқларда ҳар-хил номутахассислар томонидан берилаётган тавсияларга ишонмасликка чақирди.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда Ўзбекистонда ушбу вирус билан оғриганлар 11 кишини ташкил этмоқда. Мамлакатда 2100 киши карантинга олинган

Ҳурматли фуқаролар, коронавирус билан боғлиқ вазият сабаб ваҳима кўтаришга асос йўқ. Вирусни юқтириб олмаслик учун санитария-гигиена қоидаларига риоя қилинг.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 285
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×