Сардор Рашидовнинг кейинги манзили қаер?
Спорт
−
31 Январь
5278Ўзбекистонлик таниқли футболчи Сардор Рашидов фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларининг “Дубай Сити” жамоасида давом эттириши мумкин.
Гап шундаки, Рашидов яқиндагина айнан “Дубай Сити” жамоасининг ўртоқлик ўйинида кўриниш берди. 32 ёшли футболчи “Ал-Васла” клубига қарши ўйинда майдонга тушди.
Ҳозирча Рашидовнинг “Дубай Сити”га кўчиб ўтгани расман эълон қилингани йўқ. Ҳужумчининг охирги жамоаси Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бўлди.
Маълумот учун, Сардор Рашидов фаолияти давомида Ал-Жаиш”,“Ал-Жазира”, Насьонал”, “Қатар СК”, “Ал-Қувайт” ва “Умм-Салал” каби хориж клубларида тўп тепган. 2013 йилдан 2021 йилга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоасида 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишни уддалаган.