Сардоба ҳодисаси бўйича жиноий иш қўзғатилди
Жамият
−
03 Май 2020
19047Сардоба сув омбори дамбаси ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келиши юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда бугун, 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси хабар қилди
“Жорий йил 01 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди“, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборида фавқулодда ҳолат юзага келди. Ҳозирда ушбу фожиа оқибатларини бартараф этиш жараёни кетмоқда.
LiveБарчаси