Саратонни енгган собиқ Бош вазир нафас олишдаги муаммолар сабаб касалхонага ётқизилди

Олам

image

Италия собиқ Бош вазири Силвио Берлускони нафас олиш билан боғлиқ муаммолар сабаб бугун, 5 апрель куни касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда "Associated Press" хабар берди

Қайд этилишича, 86 ёшли собиқ ҳукумат раҳбари Миландаги “San Rafaelle” касалхонасида реанимацияда бўлиб турибди. Берлускони сўнгги йилларда соғлиғи билан боғлиқ бир нечта муаммоларга дуч келди. Хусусан, у кўп йиллар давомида юрак стимулятори билан яшаган, 2016 йилда аорта қопқоғини алмаштириш учун юрак операциясини ўтказган, шунингдек, простата саратонини енгган. 2020 йилда эса COVID-19'дан тузалган. 

Эслатиб ўтамиз, “Олға Италия” партияси етакчиси Силвио Берлускони 2021 йилда ҳам аҳволи ёмонлашганда худди шу касалхонага ётқизилганди.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Саратон Силвио Берлускони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг