Италиянинг катта фигураларидан бири вафот этди

Олам

image

Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони 87 ёшида Миландаги шифохонада вафот этди. Бу ҳақда мамлакат оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Аввалроқ собиқ ҳукумат раҳбари Миландаги “San Rafaelleе” шифохонасига ётқизилган эди. 

Берлускони сўнгги йилларда соғлиғи билан боғлиқ бир нечта муаммоларга дуч келди. Хусусан, у кўп йиллар давомида юрак стимулятори билан яшаган, 2016 йилда аорта қопқоғини алмаштириш учун юрак операциясини ўтказган, шунингдек, простата саратонини енгган. 2020 йилда эса COVID-19ʼдан тузалган. 

Маълумот учун, Сильвио Берлускони 1936 йил 29 сентябрда Миланда туғилган. У тўрт маротаба Италия Вазирлар Кенгашига раислик қилган. Берлускони Италиянинг энг бой одамларидан бири, суғурта магнати, банклар ва оммавий ахборот воситаларининг эгаси, Фининвест акцияларининг назорат пакети эгаси ҳисобланган. 

1970 йиллар охирида у Европада биринчи йирик тижорат телевизион тармоғини яратган. 1986 йилдан 2016 йилгача 30 йил давомида “Милан” футбол клубининг хўжайини бўлган. 

Берлускони Италия Республикасида бош вазирлик муддати бўйича рекордчи ҳисобланади. Шунингдек, Берлускони жаҳон сиёсий тарихида ажойиб рекордга эга: 1994 йил январь ойида ўзининг биринчи партияси "Олға, Италия"га асос солиб, атиги 60 кундан кейин Италияда бўлиб ўтган миллий парламент сайловларида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Силвио Берлускони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made