Саратонни эрта босқичда аниқловчи тест тизими яратилди

Саломатлик

image

Россиянинг Урал федерал университети (УрФУ) олимлари қон таҳлили орқали саратонни эрта босқичда аниқлашга ёрдам берадиган янги тест-тизимни ишлаб чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

УрФУ илмий коммуникация бўлимининг маълумотига кўра, тест-тизим тиббий кўрик пайтида ёки мустақил равишда таҳлил топшириш орқали қўлланиши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу янги тест-тизим молекуляр маркерларни таҳлил қилиш орқали юқори аниқликка эга бўлиб, мавжуд аналоглардан устун ҳисобланади.

Ошқозоности бези саратони: Касалликка нега кеч босқичда ташхис қўйилади? north_east

Ошқозоности бези саратони: Касалликка нега кеч босқичда ташхис қўйилади?

Олимлар томонидан таклиф этилган ечим қон таркибидаги метаболик биомаркерларнинг ўзгаришини аниқлайди. Айни вақтда у простата саратонини эрта босқичда аниқлаш бўйича синовдан ўтмоқда. Университет вакилларининг таъкидлашича, гастрономик ва ўпка касалликларини ташхислашда қўлланадиган газ хроматографиясига асосланган тест-тизим мавжуд, бироқ у саратоннинг дастлабки босқичларини аниқлашга қодир эмас.

Тадқиқотчилар келажакда тизимни бошқа турдаги саратон касалликларига ҳам мослаштириш, касалликнинг босқичлари ва агрессивлигини аниқ белгилаш ҳамда 2027 йилгача бозорда тақдим этишни режалаштирмоқда.

Лойиҳа Россия Таълим ва фан вазирлигининг “Приоритет-2030” дастури доирасида олиб борилмоқда. Тадқиқот ишларида УрФУ, Россия Фанлар академиясининг Иммунология ва физиология институти, “Роспотребнадзор” ҳузуридаги “Виром” вирусли инфекциялар илмий-тадқиқот институти ҳамда Саратов давлат тиббиёт университети олимлари иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг ноябрь ойида сунъий интеллект ёрдамида саратон касаллигини эрта аниқлаш, ташхис қўйиш ва махсус дори-дармонлар ёрдамида даволаш амалга оширилиши маълум қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саратон тест-тизим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг