Америкалик собиқ теннисчи саратонга чалинди

Спорт 1360
image

67 ёшли америкалик теннисчи Крис Эвертга саратоннинг дастлабки босқичи ташхиси қўйилди. Бу  ҳақда ESPN нашри хабар берди. 

Маълум қилинишича, 2021 йил охирида ўтказилган операциядан кейин Эверт 6 та кимётерапия курсидан ўтиши керак бўлади.

“Мен жуда бахтли ҳаёт кечирдим. Эндиликда қандайдир қийинчиликларни бошдан кечиришим керак. Аммо саратон қайта келмаслиги учун кимётерапия қилинаётганимдан тасалли оламан. Бироқ ҳар доим ҳаётимни назорат қилган одам сифатида кимётерапияга қандай муносабатда бўлишимни билмайман”, дейди Крис Эверт.

Эслатиб ўтамиз, Эверт фаолияти давомида “Катта дубулға” туркумидаги мусобақаларнинг яккалик баҳсларида 18 марта ғолиб бўлган, жумладан, 7 таси “Ролан Гаррос”да ва 6 таси АҚШ Очиқ чемпионатида. Шунингдек жуфтлик баҳсларида ҳам 3 та титулни қўлга киритган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 2.8
t
×