Берлусконига қон саратони ташхиси қўйилди
Олам
−
06 Апрель 2023
5022Италиянинг собиқ бош вазири Силвио Берлускони гематопоэтик тизимнинг хавфли лейкемия – қон саратони билан касалланган. Бу ҳақда Италиянинг “Corriere della Sera” кундалик газетаси хабар берди.
Гап шундаки, сиёсатчи пневмония бўлиши мумкинлиги сабабли Миландаги “San Rafaelle” клиникасининг кардиологик реанимация бўлимига ётқизилган эди.
Газетанинг ёзишича, Берлускони охирги касалхонага ётқизилганидан бир ҳафта ўтиб, бошқа реанимация бўлимига ўтказилган. Айнан ўша пайтда, собиқ бош вазир суяк илиги текширувидан ўтган. Таъкидланишича, сиёсатчини ташвишга солаётган оғриқ ва пневмония лейкемия туфайли тананинг умумий заифлашувидан келиб чиқиши мумкин.
Италия собиқ бош вазирининг аҳволи ҳақида расмий изоҳлар ҳалигача олинмаган.
Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни сиёсатчининг аҳволи барқарор экани хабар қилинганди. Берлускони нафас олиш муаммоси билан тиббий муассасага ётқизилган. 86 ёшли сиёсатчи “Олға, Италия” партияси етакчиси шифохонага ўзи боргани айтилган.
LiveБарчаси