“Сантос” президенти Неймар жамоада қолишини истамоқда
Спорт
−
25 Февраль 3821 1 дақиқа
“Сантос” президенти Марсело Тейшейра яқинда Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубидан жамоага қайтган Неймар камида 2026 йилги Жаҳон чемпионатигача жамоада қолишига ишонч билдирди.
“Неймар келиши билан мухлисларимиз кўпайди. Бугун биз техник ва молиявий жиҳат билан боғлиқ бўлган ҳамма нарсани баҳолашимиз мумкин. Неймар билан барча молиявий мақсадларга эришилади. Агар ҳаммаси яхши бўлса, бу ҳамкорлик давом этади ва келгуси йилги Жаҳон чемпионатигача ҳамкорлигимиз давом этади”, дейди Тейшейра.
Қайд этиш жоиз, Неймар жорий мавсум якунланганидан кейин Бразилияда қолиш-қолмаслиги ҳақида ҳали бир қарорга келмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Неймар Паулиста чемпионатида бурчакдан гол урганди.
Live
Барчаси