Санкт-Петербургда ниқоб режими жорий этилди
Олам
−
20 Декабрь 2023
6121Санкт-Петербургда жорий йилнинг 20 декабрь, чоршанба кунидан оммавий тадбирларда қатнашиш учун ниқоб тақиш тартиби жорий этилди. Санкт-Петербург шаҳри бош давлат санитария врачи Наталья Башкетова ЎРВИ, COVID ва юқумли пневмониянинг олдини олиш чораларини кучайтириш мақсадида тегишли фармонни имзолади ва у Роспотребнадзор шаҳар бошқармаси сайтида эълон қилинди.
Ҳужжатда келтирилишича, бир ой давомида Санкт-Петербургда ЎРВИ ва грипп билан касалланганлар сони катталар орасида 119 фоизга, болалар орасида эса 65 фоизга ошган. COVID билан касалланиш кўрсаткичи эса 62,5 фоизга юқорилаган.
Шу боис, аҳволи оғир беморлар учун шифохоналарда янги ўринларни ташкил қилиш билан бир қаторда, ниқобли режим жорий этилмоқда. Ходимлар ва оғир беморларга ёрдам берадиганлардан ташқари барчага бундай шифохона эшиклари ёпилади.
ЎРВИ, грипп ва COVID билан касалланганлар сони 20% дан ошадиган синфлар бир ҳафта давомида масофавий таълимга ўтказилади. Агар гуруҳ ёки синфдаги икки кишига юқумли пневмония ташхиси қўйилган бўлса, улар 10 кунгача таҳсил олмайдилар. 10 дан ортиқ бемор аниқланган таълим муассасасининг иши худди шу муддатга тўхтатилади.
Оммавий тадбирлар ўтказиладиган жойларда ташкилотчилар учун ҳам ниқоб тақиш талаб қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг ёз ойларида ЖССТ дунё давлатларини ниқоб режимига қайтишга чақирган эди.
LiveБарчаси