ЖССТ дунё давлатларини ниқоб режимига қайтишга чақирди
Олам
−
14 Июль 2022
5041Дунё коронавируснинг янги штаммлари билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани сабабли COVID-19'га қарши курашнинг синаб кўрилган ва синовдан ўтган усулларига қайтиши керак. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адан Гебрейесус айтиб ўтди.
Гебрейесус коронавирус билан касалланганлар орасида шифохонага ётқизиш ва ўлим ҳолатлари кўпайиб бораётгани ташвишли белги эканлигини таъкидлаб, ҳукуматларни "синовдан ўтган чораларни, шу жумладан ниқоб тақиш, биноларни вентиляция қилишни кучайтириш ва даволаш протоколларини қўллашга" чақирган.
Унинг сўзларига кўра, пандемия "яқин орада тугамайди" ва бутун дунё бўйлаб инфекцияларнинг кўпайиши "соғлиқни сақлаш хизматлари ва имкони борича ишлаётган тиббиёт ходимларига босимни кучайтирмоқда".
ЖССТ раҳбарининг таъкидлашича, расмийлар ўз мамлакатлари ва минтақаларида мавжуд бўлган инфекцияга қарши кураш чораларини мунтазам равишда баҳолашлари керак.
"Илмий ҳамжамият, сиёсий раҳбарлар ва кенг жамоатчиликнинг ковид билан боғлиқ хавфларни қандай қабул қилишлари ўртасида сезиларли тафовут мавжуд. Шунинг учун бир вақтнинг ўзида одамларни хавф ҳақида хабардор қилиш ва соғлиқни сақлаш воситаларига, жумладан ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш ва ёпиқ жойларни тез-тез шамоллатиш", дейди Гебрейесус.
ЖССТ пандемия тугамагани, аммо коронавируснинг табиати ўзгараётгани ҳақида огоҳлантирмоқда. Ташкилот маълумотларига кўра, ковид билан касалланиш ҳолати камида 110 та давлатда кўпаймоқда. Бунга омикрон штаммининг BA.4 ва BA.5 турларининг тарқалиши сабаб бўлмоқда.
ЖССТ экспертларининг фикрича, ёзда Европада вируснинг тарқалиш даражаси кўплаб давлатлар деярли барча чекловчи чораларни бекор қилгани сабабли сезиларли даражада ошмоқда. Осиё, Лотин Америкаси ва Яқин Шарқда ҳам эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь