Санкт-Петербургда мигрантларни қизамиққа қарши мажбурий эмлаш бошланди

Олам

image

Санкт-Петербургда “Роспотребнадзор” шаҳардаги иш берувчиларга ёлланган хорижликларни қизамиққа қарши вакцина билан таъминлашни буюрди. Тегишли фармонни шаҳар бош санитар шифокори Наталия Башкетова имзолади.

“Санкт-Петербург ҳудудидаги меҳнат фаолиятига чет эл фуқароларини жалб қилган иш берувчилар қизамиққа қарши эмланмаган, касал бўлмаган ва касаллик ҳақида маълумотга эга бўлмаган ушбу хорижий фуқароларни қизамиқ касаллигига қарши эмлашни таъминлаши керак”, дейилади ҳужжат матнида.

Қарорда таъкидланишича, 2023 йил бошидан буён шаҳарда қизамиқ бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашгани бошқарма томонидан қайд этилган ва аниқланган 31 та ҳолатдан саккизтаси орттирилган деб топилган. Компаниялар йил охиригача хорижлик ишчиларни эмлашлари шарт. Мигрантларни эмлаш бўйича статистик маълумотларни йиғиш шаҳар гигиена ва эпидемиология маркази бош врачига юкланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург мигрант вакцина қизамиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг