Samsung Исроилни тарк этмоқда
Олам
−
27 Апрель
8235Корея технология гиганти Samsung компаниясининг инновацион сектори Samsung Next Тель-Авивдаги 70 та стартап лойиҳасини қисқартиришга ва Исроил бозорини тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақда CTech нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозиргача Исроилнинг 70 га яқин стартапларига сармоя киритган, шунингдек, экспортнинг 50 фоизини ташкил этувчи Samsung Next Исроил технология секторидан чиқаётган компаниялар рўйхатига қўшилган.
“Исроилда жисмоний мавжудлигимиз тўхтаса-да, биз минтақага сармоя киритиш ва таъсисчиларнинг тавсияларини рағбатлантиришда давом этамиз”, дейилади Samsung Next’нинг Тель-Авивдаги офиси баёнотида.
TRT’нинг хабар қилишича, компания кетишига Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари ва фойда маржасининг пасайиши сабаб бўлган. BDS (Boycott, Divestment and Sanctions) ҳаракати веб-сайтидаги ҳисоботга кўра, Samsung фойдаси ўтган йилга нисбатан 56 фоизга камайган.
Дунё бўйлаб ўт очишни тўхтатиш чақириқларига қарамай, Исроил Ғазодаги ҳарбий амалиётларини давом эттириб, жиддий иқтисодий инқироз таҳдидини келтириб чиқармоқда. Глобал брендлар тинч аҳолига қарши давом этаётган ҳужумлар туфайли Исроилда ишлаб чиқаришни чеклаш ёки камайтириш қарорларини қабул қилишда давом этмоқда.
Райҳона Улканбаева