Самолёт ҳавода парапланчи билан тўқнашиб кетди (видео)

Олам

image

Австрия шимолидаги Шмиттенхёэ тоғлари яқинида парапланчи ва кичик самолёт ҳавода тўқнашиб кетди. Бу ҳақда “New Zealand Herald” нашри хабар қилди

Қайд этилишича, жорий йилнинг 23 май куни содир бўлган ҳодиса парапланчининг камерасида видеога ёзиб олинган. Кадрларда самолёт парраги параплан қанотига урилгани, уни иккига бўлиб юборгани ва спортчининг назоратни йўқотиб, ер томон айлана бўлиб туша бошлагани акс этган.

Парапланчи ўзини Сабрина деб таништирган. Аёл ҳавода бошқарувни тез йўқотган ва қичқирган. Шунга қарамай, у вазиятни назорат қилишга муваффақ бўлиб, ерга урилишдан олдин захира парашютини очган. Натижада у хавфсиз қўнишга эришган.

Австрия полицияси маълумотига кўра, самолёт парраги парапланга жиддий зарар етказган ва тажрибали спортчи захира парашютини ишга туширишга мажбур бўлган. Кейинроқ қутқарув хизмати ходимлари уни тиббий кўрик учун вертолётда олиб кетган. Ҳодисадан кейин Альп тоғларидаги машҳур параплан ҳудудларида ҳаво хавфсизлиги масаласи яна муҳокама марказига чиққан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Айдахо штатидаги Маунтин-Хоум авиабазаси ҳудудида ўтказилган Gunfighter Skies авиашоуси вақтида осмонда икки қирувчи самолёт тўқнашиб кетган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самолёт Австрия парапланчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг