Сами Юсуф Самарқанддаги туризм маркази очилишида қўшиқ куйлайди
Маданият-санъат
−
23 Август 2022
16860Буюк Британиялик таниқли хонанда, диний қўшиқлари билан дунё мусулмон оламида катта шуҳрат қозонган Сами Юсуф бугун, 23 август куни Самарқанд шаҳрида "Боқий шаҳар" халқаро туризм марказининг очилиш маросимида иштирок этади. Бу ҳақда блогер Азиза Қурбонова Telegram-каналида хабар берди.
"Боқий шаҳар" халқаро туризм марказининг очилиш маросимида асли эроний-озарбайжонлик бўлган британиялик машҳур қўшиқчи Сами Юсуф иштирок этади”, деб ёзади Қурбонова.
Унинг қайд этишича, очилиш маросимининг бадиий қисми Алишер Навоий сўзи, Сами Юсуф мусиқаси – "Маънолар туғилиши" қўшиғи билан бошланиши кутилмоқда.
Шунингдек, этно-мюзиклнинг яна бир неча саҳнасида Сами Юсуф куйлайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев ушбу шаҳарчанинг очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетган эди.
LiveБарчаси