Самарқандликларни қўрқитган “Чупакабра” йўқ қилинди
Жамият
−
05 Март 2020
272372020 йилнинг март ойи бошларининг тунги вақтларида Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, “Янгиҳаёт” МФЙга қарашли Янгиҳаёт, Янгиқўрғон ҳамда Галаравот қишлоқларидаги хонадонларда очиқ ва қаровсиз қолган қўй ва товуқларга “ёввойи ҳайвон” ҳамла қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ушбу ҳолатни ўрганиш мақсадида зудлик билан туман Ички ишлар бўлими, туман ҳокимлиги, туман ДСЭНМ, туман Ветеринария ва кўнгилли фуқаролардан иборат ишчи гуруҳ тузилди.
Маълумотларга кўра, кеча, 4 март куни “Янгиҳаёт” маҳалласида фуқаролар билан йиғилиш ўтказилиб, амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Таъкидланишича, туман ҳудудидаги овчилик жамиятига аъзо бўлган овчилар кўнгилли тадбирга жалб этилган ва “Янгиҳаёт” маҳалласи қишлоқларидаги хонадонларда текшириш ишлар ташкиллаштирилган.
“4 март куни, соат тахминан 16:00 ларда Янгиҳаёт қишлоғидан ўтиб кетаётган “ёввойи ҳайвон”, яъни шоқол изғиб юргани аниқланди ва овчилар томонидан отиб йўқ қилинди”, дейилади хабарда.
Маҳаллий аҳоли уни “Чупакабра” деб номлаган. Маълумот ўрнида, “Чупакабра” атамаси фанда номаълум бўлган, сут эмизувчи жониворлар билан озиқланадиган жонзотларга нисбатан қўлланилади.