Янгиҳаёт туманидаги хонадонга ўт кетди (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 22 июль куни Янгиҳаёт туманидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 12:00 да Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани, Қипчоқ кўчасида жойлашган шахсий хонадон ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 12:09 да етиб бориб, ёнғин соат 12:22 да қуршаб олинган ва соат 12:29 да ўчирилган.

Билдирилишича, ушбу манзилда тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги қурилиши тўлиқ битмаган кўп қаватли бинода ёнғин содир бўлган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг