Самарқанддан Москвага учган самолёт шошилинч равишда орқага қайтди
Жамият
−
12 Март
19580Бугун, 12 март куни Самарқанд-Москва йўналиши бўйича учаётган Россиянинг Utair авиакомпаниясига тегишли Boeing 737 (RA-73091) самолёти баландликка кўтарилаётганда чап двигателида носозлик (кучли силкиниш) кузатилгани сабабли Самарқанд аэропортига қайтди. Бу ҳақда “Авиаторщина” хабар берди.
Қайд этилишича, Utair авиакомпанияси самолёти Ўзбекистондан ҳавога кўтарилаётганда двигателида икки марта кучланиш содир бўлган. Экипаж кутиш ҳудудини сўраган ва двигателни текширишни бошлаган. Аммо улар кучланишни оширишга ҳаракат қилганда, двигателда яна бир силкиниш пайдо бўлган ва самолёт командири Самарқандга қайтишга қарор қилган.
Шундан сўнг, самолёт ҳавода бир неча маротаба айланалар ҳосил қилиб учган.
“Самолёт зонасида бир нечта айланмаларни бажаргандан сўнг, учувчилар қўниш оғирлигидан ошиб, хавфсиз қўнди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, айни пайтда мутахассислар носозлик сабабларини излаш ва бартараф этиш устида иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 март куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкентдан Москвага учаётган HY-611 йўловчи рейси йўналиш бўйича захира аэропортига йўналтирилганди. Бунга Внуково аэропорти дрон ҳужуми сабабли ёпилгани сабаб бўлган.
LiveБарчаси