Норвегия авиакомпанияси банкротлик хавфи туфайли барча рейсларни бекор қилди

Олам

−

visibility716 timer2 дақиқа

image

Норвегиянинг арзон авиачипталари билан танилган Norse Atlantic авиакомпанияси молиявий инқироз сабаб барча рейсларини вақтинча бекор қилди. Компания яқин вақт ичида молиялаштириш масаласи ҳал этилмаса, банкротлик эълон қилиш ниятида эканини билдирди. Бу ҳақда “Euronews” хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 26 ноябрь куни авиакомпания барча рейсларини молиявий аҳволига аниқлик киритилгунига қадар тўхтатган. Компания баёнотида қисқа муддат ичида молиявий ёрдам топилмаса, директорлар кенгаши банкротлик тўғрисида ариза беришни режалаштираётгани қайд этилган. Шу билан бирга, муаммонинг ижобий ҳал этилишига кафолат йўқлиги таъкидланган.

Norse Atlantic айни пайтда эҳтимолий сотиб олиш ва молиялаштириш ечими бўйича инвесторлар билан музокаралар олиб бормоқда. Бироқ компания инвесторлар кимлиги ҳақида маълумот бермаган.

Қайд этилишича, авиакомпаниянинг молиявий аҳволи кеча, 25 ноябрь куни ҳам кескин ёмонлашгани ҳақида хабар берилган. Бу унинг акциялари қиймати 85 фоизга тушишига сабаб бўлган. Бугун, 26 ноябрь куни эса компаниянинг бозор қиймати атиги 9,7 миллион долларга баҳоланган.

2021 йилда ташкил этилган Norse Atlantic узоқ масофали халқаро парвозларни амалга оширишга ихтисослашган. Авиакомпания муаммоларининг кучайишига Яқин Шарқдаги уруш ортидан авиация ёқилғиси нархининг кескин ошиши ҳам таъсир кўрсатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг Dassault Aviation компанияси водород ёқилғисида ҳаракатланадиган самолётлар ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотларни тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг