Самарқанддаги университетда плита қулаши оқибатида талабалар жароҳатланди
3-саҳифа
−
04 Сентябрь 2023
19604Аввалроқ Самарқанд Давлат университети Каттақўрғон филиали фаоллар залидаги бетон плита талабалар устига қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати QALAMPIR.UZ'га қўшимча маълумот берди.
Маълум қилинишича, бугун, 4 сентябрь, 2023/2024 ўқув йилининг илк кунида филиалнинг фаоллар зали (собиқ лицей биноси) шифтидаги бетон плита номаълум сабабларга кўра, жойидан силжиб қулаб тушган.
Айнан плита тушган жойда талабалар бўлмаганлиги сабабли ҳеч кимга жиддий шикаст етмаган. Фақат залнинг биринчи қаторида ўтирган икки нафар 1- босқич талабалари енгил жароҳат олиб, ҳозирда шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб кетилган.
Масъулларнинг фикрича, “уларнинг аҳволи яхши”.
Шунингдек, QALAMPIR.UZ мабасининг хабар беришича, бахтсиз ҳодиса юз берганидан сўнг университет раҳбарияти барча талабаларга жавоб бериб юборган, бироқ дарслар қачондан бошланиши айтилмаган.
Айни дамда ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижаси юзасидан қўшимча маълумотлар берилади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15