Самарқанддаги даҳшатли ЙТҲда 1 киши вафот этган
3-саҳифа
−
25 Апрель
7808Аввалроқ, Самарқанд шаҳрида 1997 йилда туғилган эркак Lacetti билан пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган бир гуруҳ одамларни уриб кетгани хабар қилинган эди. Кейинчалик, ижтимоий тармоқларда мазкур ҳодиса оқибатида 3 нафар фарзанднинг онаси бўлган 33 ёшли аёл вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ хабарларга аниқлик киритиш мақсадида вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Элдор Муҳаммадиев билан боғланди.
Унинг билдиришича, жорий йилнинг 11 апрель куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига ҳодисадан жабрланган 5 киши олиб борилган. Уларнинг орасидан 1 нафар аёл марказга олиб борилганида вафот этган бўлган. Қолган 4 нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилган ва уйига кетишга рухсат берилган. Ҳозирда марказда ҳодиса ортидан жароҳатланиб, даволанаётганлар йўқ.
Маълумот учун, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги 35-сонли мактаб олдидаги стадионда футбол жамоаси ютқазиб қўйганидан жаҳли чиққани сабабли машинасини одамлар устига ҳайдаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.
LiveБарчаси