Самарқандда машинасини одамлар устига ҳайдаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги 35-сонли мактаб олдидаги стадионда футбол жамоаси ютқазиб қўйганидан жаҳли чиққан эркак машинасини одамлар устига ҳайдагани хабар қилинганди. Ушбу эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Нуробод туманидаги 35-сонли мактабнинг футбол стадионида содир этилган ушбу ҳолатни айнан мана шу мактабда хўжалик ишлари мудири лавозимида ишлаб келаётган инсон содир этгани аниқланган. Ҳолат юзасидан Нуробод тумани Ички ишлар бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида Captiva русумли автомобиль ҳайдовчиси футбол ўйинидаги келишмовчилик сабаб одамлар устига машинасини ҳайдаган эди. Кейинчалик, гарчи жабрланувчилар судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган бўлса-да, аҳолининг ҳаётига хавф туғдиргани ва воқеа жойидан қочиб кетгани учун унга нисбатан 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Нуробод

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг