Самарқандда Lacetti “пешеход”дан ўтаётган одамларни босиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Самарқанд шаҳрида 28 ёшли шахс ўз бошқарувидаги Lacetti'ни пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган одамлар устига ҳайдади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 апрель куни соат 20:00 да 1997 йилда туғилган шахс ўз бошқарувида бўлган Lacetti автомашинасини Самарқанд шаҳар “Нурли йўл” МФЙдан ўтувчи Рудакий кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтида пиёдалар ўтиш йўлагидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдаларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган пиёдалар шифохонага олиб борилиб, тиббий ёрдам кўрсатилган. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги 35-сонли мактаб олдидаги стадионда футбол жамоаси ютқазиб қўйганидан жаҳли чиққан эркак машинасини одамлар устига ҳайдаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Lacetti йўл-транспорт ҳодисаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг