Самарқанддаги боғчада тарбиячи болаларга босим ўтказаётгани аниқланди
3-саҳифа
−
21 Май 2023
12518Самарқанддаги боғчаларнинг бирида тарбиячи болаларга психологик босим ўтказаётгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди.
Аниқланишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 4 май куни Самарқанд шаҳридаги 38-давлат мактабгача таълим муассасасида содир бўлган.
Ушбу боғчанинг 2-катта гуруҳи тарбиячиси М.Я. машғулот пайтида ҳожатхонага боришни сўраган болага қўпол муомалада бўлган.
Ҳолат юзасидан вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасаддилари психолог иштирокида тарбиячи билан суҳбат ўтказилиб, педагогнинг одоб-ахлоқ қоидалари тушунтирилган ва қатъий огоҳлантирилган.
Шундан сўнг тарбиячи M.Я.га ташкилот ички тартиб қоидаларига амал қилмагани ҳамда иш жараёнида камчиликларга йўл қўйгани учун Меҳнат кодексининг тегишли бандларига кўра интизомий жазо чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Навоийда боғча болаларининг танасидан калтак излари топилгани ҳақида хабар берилганди.