Самарқандда ёш эр-хотин ис газидан вафот этди
3-саҳифа
−
20 Октябрь 2020
9322Кунлар совиши билан Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан одамлар ис газидан вафот этгани ҳақида хабарлар кела бошлайди. Бу йил ҳам бошқаларидан ўзгача бўлмади.
Жорий йилнинг 13 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида ёш эр-хотин ис газидан вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Пахтачи тумани, Истиқлол МФЙ, Юксалиш кўчасида яшовчи 1993 йилда туғилган Ш.И. ҳамда унинг турмуш ўртоғи 1996 йилда туғилган З.Ғ. яшаш уйи ётоқхонасига ўрнатилган қўлбола усулда ясалган иситиш печидан сизиб чиққан табиий газдан заҳарланиб вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.