Самарқандда “яма”да чўмилган блогер қамалди (видео)
3-саҳифа
−
25 Март
20073Самарқанд вилоятида “яма”да чўмилаётганини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоққа жойлаган эркак 10 суткага қамалди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Видеода эркак Самарқанд вилоятининг Ургут шаҳрида эканини, йўллардаги чуқурлар “бассейн”дек бўлиб ётганини таъкидлаган.
“Машина тушиб кетиб, балони йиртилиб кетди. Ҳатто чўмилишингиз ҳам мумкин. Ҳозир чўмилиб кўрсатаман”, деган эркак видеода.
Суд мажлисида блогерга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларига кўра, 10 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, ҳозирда Ургутдаги чуқур ямалмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Қамбарнисо кўчасида жойлашган “Lollipop” мактабгача таълим муассасасида ишлайдиган тарбиячилар йўлдаги чуқурларни ямаганди.