Самарқандда тўрт фарзанднинг онаси ўзини баландликдан ташламоқчи бўлди (видео)
3-саҳифа
−
27 Май
15980Самарқанд вилоятида тўрт нафар фарзанднинг онаси ўзини баландликдан ташламоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаев маълум қилди.
Билдирилишича, бугун, 27 май куни соат 16:00 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Сиёб канали кўпригида 1998 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг онаси ўзини пастга ташламоқчи бўлган.
Суриштирув ишлари давомида ҳодисага рашк сабаб бўлгани аниқланган.
ИИБ ходимлари томонидан аёл билан олиб борилган профилактик тушунтириш ишларидан сўнг у ниятидан қайтган ва патруль-пост хизмати ҳамда ФВБ ходимлари томонидан қутқариб олинган.
“Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида бир йигит кўприкдан ўзини ташламоқчи бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь