Самарқандда тош майдалаш цехи 5,3 млрд сўмлик токни ўғирлади
3-саҳифа
−
24 Май 3939 1 дақиқа
Самарқанд вилоятида 5,3 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди. Бу ҳақда Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзэнергоинспексия” Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Нарпай туманида жойлашган “Н. М. Т.” МЧЖга қарашли тош майдалаш цехи ўзбошимчалик билар ток трансформаторни алмаштириб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 5 миллиард 319 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида фермер хўжалиги раҳбари 4 млрд 739 млн сўмлик электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланганди.
Live
Барчаси