Самарқандда танишининг бошига болта билан урган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Самарқанд вилоятида эркак танишининг бошига болта билан урди. Бу ҳақда  вилоят Ички ишлар бошқармаси  матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8 июль куни Иштихон тумани “Деҳқонобод” МФЙда яшовчи С.Ш. оғир тан жароҳати билан тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Аниқланишича, С.Ш. таниши Қ.Р. билан ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолган. Оқибатда Қ.Р. бошқарувидаги Tico русумли автомашинаси юкхонасида бўлган хўжалик болтаси билан С.Ш.нинг бош соҳасининг орқа қисмига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган.

“Мазкур ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда аёлни болта билан ўлдирган эркак 23 йилга қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд болта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг