Самарқандда танишини мих тиқиб ўлдирган йигит воқеа қандай бўлганини айтиб берди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Самарқанд вилояти Ургут туманида бир эркак ваҳшийларча бир инсонга бир неча маротаба мих тиқиб ўлдиргани ҳақида хабар берилганди. С. воқеа аслида қандай бўлганини айтиб берди.

“Овқатланишга киргандим, у ҳам ўтирган экан. 100 грамм ароқ олиб берасан, деб туриб олди. Ароқ олиб бериб чиқиб кетаётгандим, орқамдан келиб, ҳақоратлай бошлади. Ёшингиз катта, ҳурматингизни билинг, деб бир неча марта огоҳлантирдим. Яна “онангни”, “синглингни”, дея жуда қаттиқ ҳақоратлашни бошлади. Кейин яна 10 мартадан ортиқ огоҳлантирдим, ўзимга жавоб беролмай қоламан, дедим. 

Аввал қўлим билан юз қисмига жароҳат етказдим. Кейин оёғим билан тепдим. Шунчалик бўлса ҳам ҳақоратлашдан тўхтамади. Қўрқитмоқчи бўлиб, хўжалик дўкони олдидаги михни олдим. Мих билан қўлига ураман, деган ниятим бор эди. Лекин чап кўкрак қафасига тегди. Мих билан жами 4 маротаба урдим. Ўзим ҳам ўша лаҳзада қўрқиб, тўхтадим. Уни тез ёрдам олиб кетди. Мени ҳеч ким сўрагани йўқ. Ўз хоҳишим билан тез ёрдам орқасидан шифохонага бордим”, дейди у.

С.нинг айтишича, унга марҳум онаси ва синглисини ҳақорат қилгани оғир ботган. 

“Мен бундай бўлишини умуман кутмагандим. 4 нафар фарзандим бор, уларнинг юзига доғ туширишни хоҳламагандим. Лекин қочмадим, айбимга тўлиқ иқрорман. Синглим ва онамни ҳақоратлагани жуда оғир ботди. Мен ҳам отам тенги одамни бундай ҳолатга етказишни хоҳламагандим”, дейди у.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 5 июнь куни Ургут туман прокуратураси томонидан С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ушбу қотиллик ҳолатини видеога олиб, тарқатган шахс ҳам 7 суткага қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд

Баҳолаганлар

605

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг