Самарқандда рафиқаси ва унинг жазманини пичоқлаб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди
3-саҳифа
−
25 Февраль 2021
32418Ўтган йилнинг ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида эркак турмуш ўртоғи ва унинг жазманини савдо марказида пичоқлаб, ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик.
42 ёшли эркак турмуш ўртоғининг ортидан кузатиб келиб, уни бегона эркак билан кўргач, савдо марказининг ўзида уларни пичоқлаганди.
Мазкур иш юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланиб, иш судда кўриб чиқилди.
Суд мажлисида прокурор айбланувчига 25 йил қамоқ жазоси тайинлашни сўради. Жабрланувчи томони эса кўпроқ муддат сўради.
Музокаралардан сўнг Жиноят ишлари бўйича вилоят суди томонидан айбланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” банди билан айбли деб топилиб, 22 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
LiveБарчаси