Самарқандда портлаган уйнинг вайронасидан яна бир мурда топилди (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳар “Боғисарой” МФЙ Спитамен кўчасида жойлашган уйларнинг бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлганди ва оқибатда 6 киши ҳалок бўлганди. Хонадон вайроналари остидан еттинчи мурда ҳам олиб чиқилди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодиса сабаблари ва оқибатлари бўйича расмий маълумот берилмаган.

Маълумот учун, воқеа жорий йилнинг 9 май куни юз берган. ФВБга маълумот келиб тушгандан сўнг, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, бахтсиз ҳодиса оқибатларини бартараф этишга киришган. Чақнаш оқибатида ҳосил бўлган кинетик зарбадан уйнинг темир-бетон конструкциялари қулаб тушган. Уйнинг 1,2,3-чи қаватлари ва ертўла қисми зарарланган. Ёнғин содир бўлмаган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 май куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида жойлашган АЁҚШлардан бирида ЗИЛ ёниб кетганди ва оқибатда икки киши ҳалок бўлган эди, яна бир киши шифохонага жойлаштирилганди. Тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган фуқаро жорий йилнинг 9 май куни вафот этди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Чақнаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг