Самарқанддаги “заправка”да юз берган портлаш қурбонлари ортди

3-саҳифа

image

 

Аввалроқ, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида жойлашган АЁҚШлардан бирида ЗИЛ ёниб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлганди, яна бир киши шифохонага жойлаштирилганди. Тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган фуқаро жорий йилнинг 9 май куни вафот этди. Бу ҳақда “Замон” хабар берди. 

Вафот этган уч киши шохобча раҳбари, оператор ва ЗИЛ ҳайдовчиси бўлган.

Самарқанд вилояти ИИБ матбуот котибининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 17 декабрь куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида даҳшатли портлаш содир бўлиб, оқибатда 4 нафар фуқаро вафот этган, бир нечтаси эса тан жароҳати олганди. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жабрланганлар ва вафот этганлар ҳолати бўйича маълумот берди.  Билдирилишича, воқеа содир бўлган куни соат 14:00 атрофида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига Фарғона шаҳридаги ёнилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган ўт чақнаши оқибатида жароҳат олган 13 нафар фуқаро олиб келинган. Улардан 1 нафари ўлик ҳолатда келтирилган ва уни суд-тиббий экспертизага йўналтирилган.

17 декабрь соат 15:00 ҳолатига кўра, 2 нафар беморга болалар реанимация бўлимида даво чоралари кўрилиб, уларга “Алангадан кейинги тананинг бош, юз, бўйин, иккала қўл, елка, билак, кафт, бармоқ, кўкрак, қорин, иккала курак, бел ва иккала оёқ сон, болдир соҳаларининг II-III АБ-даражали 90 фоиз термик куйиши, II-III-даражали юқори нафас йўлларининг термоингаляцион жароҳати, куйиш шоки ўта оғир даражаси, асистолия” ташхиси қўйилган. Умумий аҳволи оғир бўлган. Кейинчалик кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улар вафот этган.

Шу куни нейрохирургик реанимация бўлимига 3 нафар бемор ётқизилган. Уларга алангадан II-III АБ даражали 70-90 фоиз куйиш даражаси ташхиси қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг